Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида 11 май оқшомида уч кунлик давлат ташрифи билан Хитойга етиб борди. Бу ҳақда CCTV телеканали хабар қилади.
Ташриф чоғида Мирзиёев ХХР раиси Си Цзинпин ва хитойлик бошқа расмийлар билан музокаралар олиб боради,Хитойдаги етакчи ширкатлар вакиллари билан учрашади.
Ташриф доирасида 100 га яқин икки томонлама ҳужжат, жумладан, қиймати 20 миллиард долларга тенг шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон президенти 14-15 май кунлари Пекинда бўлиб ўтадиган “Битта минтақа, битта йўл” халқаро форумида ҳам иштирок этади.