Россиянинг Курган областидаги Европейский посёлкасида уч кишини ўлдирганликда айбланаётган ўзбекистонлик Соҳибжон Мамасолиев Россияда террористик ташкилот сифатида тақиқланган ИШИД гуруҳига аъзо эканлиги тўғрисида баёнот берди.
Бу ҳақда хабар қилган ura.news нашрига кўра, ўзбекистонлик бу баёнотни область суди мажлисида қилган.
Суд матбуот котиби Елена Штенкенинг айтишича, Мамасолиев адвокат хизматидан воз кечган ва буни у ИШИДга аъзолиги билан изоҳлаган.Ўзбекистонлик айбига иқрор бўлган.
Уни ҳибсда сақлаш муддатини яна ярим йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Суднинг келаси мажлиси 29 майда ўтказилади.
Курган области ижтимоий суғурта жамғармаси бўлим мудири Олег Евсеев, унинг хотини ва 19 яшар қизи ўз уйида 2016 йилнинг 15 ноябрида ўлдирилган. Мазкур қотилликни амалга оширганликда гумон қилинган ўзбекистонлик 2 кун ўтгач қўлга олинган.