Хива ва Шаҳрисабз вилоят бўйсунувидаги шаҳарларга айланади

Шаҳрисабз кўринишларидан лавҳа.

Хоразм вилоятида жойлашган Хива шаҳри ва Қашқадарё вилоятида жойлашган Шаҳрисабз шаҳри вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар рўйхатига киритилди. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари 16 май кунги мажлисда ана шундай қарорга келдилар.

Бу ҳақда маълум қилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизматига кўра, ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон ҳудудида жойлашган жаҳон аҳамиятига молик Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларнинг туристик салоҳиятини сезиларли даражада ошириш имконини беради.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аввалроқ Хоразм ва Қашқадарё вилоятларига ташрифи чоғида Хива ва Шаҳрисабзни мустақил маъмурий бирлик сифатида этиб қайта ташкил этиш ҳамда уларни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар рўйхатига киритиш ҳақида топшириқ берган.