Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Сирдарё вилоятига сафар қилди.
Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, Сирдарёга ташриф чоғида Мирзиёев вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган режалар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечириши кутилмоқда.
Мирзиёев давлат раҳбари лавозимига тайинланганидан бери Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бўлиб, у жойлардаги вазият билан яқиндан танишишга муваффақ бўлган.