Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон раҳбари Қурбонқули Бердимуҳаммедов таклифига биноан 19-20 май кунлари хизмат сафари билан қўшни мамлакатга боради.
Бу ҳақда хабар тарқатган ЎзА агентлигига кўра, Мирзиёевнинг шу йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи доирасида ўтган олий даражадаги ўзбек-туркман мулоқотининг давоми ўлароқ Туркманбоши шаҳрида ўтадиган учрашув ва музокараларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир долзарб масалалар муҳокама қилинади, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.
Икки давлат президентларининг музокаралари якунида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.