Истанбул шаҳар ҳокимияти янги йил кечаси террор хуружи содир этилган Reina тунги клубини бузилиши ҳақида қарор қабул қилган. Турк нашрлари хабарига кўра, ҳокимият ўз қарорини клуб ноқонуний қурилгани билан изоҳлаган.
1 январга ўтар кечаси мазкур клубда ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов томонидан амалга оширилган қуролли ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган, 69 киши жароҳатланганди. Ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” гуруҳи зиммасига олган. Ҳужум ижрочиси Машарипов 16 январ кунги аксилтеррор амалиёти чоғида ушланганди.
Hurriyet газетасининг клубдаги ўз манбаси сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, Reina’нинг бузилиши тунги клуб раҳбарияти учун кутилмаган воқеа бўлган. Бино 45 дақиқа ичида бузиб ташланган.