Россия пойтахтининг Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримов номи берилган хиëбонига ўрнатиладиган ҳайкални британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй (Paul Day) ясайдиган бўлди.
Бу ҳақда Ислом Каримов ҳайкали лойиҳасини Москва шаҳар мэриясига тақдим этишга борган марҳум президентнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ўз Instagram саҳифасида хабар қилди.
Отасига қўйилажак ëдгорлик лойиҳасига оид тафсилотларни очиқламаган Каримова-Тиллаева¸ ҳайкалнинг жамоатчиликка келаси йили тақдим этилишини билдирди.
Мустақил Ўзбекистоннинг 2016 йил 2 сентябрь куни оламдан ўтгани эълон қилинган 1-президенти Ислом Каримовга биринчи бўлиб Туркманистонда бюст ўрнатилди.
Ўзбекистоннинг учта шаҳри - Тошкент¸ Самарқанд ва Қаршида Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш лойиҳаси устида таниқли ўзбек ҳайкалтароши Илҳом Жабборов ишламоқда.
Президент Мирзиëев фармони билан Тошкент халқаро аэропортига ҳам Ислом Каримов номи берилди.