Исматилла Иргашев, Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигини матбуот хизмати хабар қилади.
Исматилла Иргашев олдин элчи ўлароқ Хитойда, Мўғулистонда ва Озарбайжонда Ўзбекистонни тамсил этган. Уни президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили сифатида ТИВ жамоасига, маълумотларга кўра, 25 май куни вазир Абдулазиз Комилов таништирган.