Ўзбекистон "қора бозори"да доллар 8200 сўмдан ошди

Ўзбекистон "қора бозор"ида 1 АҚШ долларининг нархи 8200 сўмдан ошди.

Озодлик мобил мухбирига кўра, Тошкентнинг йирик бозорларида 27 май куни бир доллар 8200-8250 сўмдан сотиб олинмоқда ва 50-100 сўм қимматроққа сотилмоқда.

Ўзбекистоннинг айрим бозорларида эса доллар нархи 8300 сўмдан ҳам ошиб кетгани айтилмоқда.

Мустақил кузатувчилар доллар нархи ўсишига хорижда таътил ўтказишга отланган ва Умра сафарига йўл олган ўзбекистонликларнинг валюта сотиб олаётганликлари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.