Ўзбекистон президентининг Бухоро вилоятидаги сайёҳлик зоналарини ривожлантиришга оид қарорига биноан вилоятга борадиган сайёҳлар сонини 5 йил ичида 2 баробарга ошириш режаланмоқда.
Қарорда шаҳар марказидаги қадимий обидалар базасда умумий майдони 10 гектар бўлган "Қадимий Бухоро" эркин сайёҳлик зонасини ташкил қилиш белгиланган.
Sputnik нашрининг хабар қилишича, лойиҳанинг молиявий таъминотига Ўзбекистон Миллий банки масъул ва лойиҳага кетадиган сармоянинг бир қисмини Россиядаги асли ўзбекистонлик олигарх Алишер Усмонов киритади.
Қарорга биноан "Қадимий Бухоро" сайёҳлик зонасида тадбиркорлик билан шуғулланаётган, бу ҳудудга сармоя киритган корхонлар 2020 йилнинг 1 январига қадар ер, мулк, даромад, ижтимоий муҳитни ривожлантириш солиқлари ҳамда микрофирмалар учун ягона солиқдан озод қилинади.