GM Uzbekistan автомобиллари жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб ички бозорда сўмда сотилади.
Бу меъёр президент Мирзиёёевнинг 26 майда имзоланган, "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нархларини шакллантиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгилаб қўйилди.
Айни пайтда 2017 йил 1 июнгача бўлган муддатда тузилган барча шартномалар аввалги тартиб бўйича амалга оширилиши белгиланган.
Шунингдей, қарорда эҳтиёт қисмлар экспортини қисқартириш, инвестицияларни жалб қилган ҳолда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш чораларини кўриш таъкидланган.