Олий ва ўрта-махсус таълим вазири ўринбосари Каримов Мажит Маликович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори этиб тайинланди. Бу ҳақида "Кун.uz" ўз манбасига таяниб хабар қилди.
М.Каримов ушбу лавозимда Тест марказини 2014 йилдан бери бошқариб келган Жаҳонгир Исмоиловнинг ўрнини эгаллаган.
Мажит Каримов Ислом Каримов номини олган Тошкент давлат техника университети ректори, 2016 йилдан - бош вазир ўринбосари, кейин эса Олий ва ўрта-махсус таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.