АҚШдаги таниқли сенатор Жон Маккейн Россия президенти Владимир Путинни глобал хавфсизлик учун “Ислом давлати” террор гуруҳидан-да каттароқ таҳдид деб атади.
Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган МакКейн¸ Америка сайлов жараëнига дахл қилганликда айбланаëтган Москвага нисбатан янада кескинроқ санкциялар жорий этишга чақирди:
- Мен ИШИДнинг даҳшатли ишлар қила олишини биламан ва мусулмонлар эътиқодида бораëтган жараëнлардан хавотирдаман. Лекин мен Путинни дунë учун бирламчи ва энг жиддий таҳдид деб биламан¸ деди АҚШ сенатори Австралия телеканалига 29 май куни берган интерьвюсида жумладан.
Сенатор МакКейн¸ Путиннинг Украинани ҳудудий жиҳатдан парчалаш операцияси¸ Болтиқбўйи давлатларига қилаëтган босимини ўз фикрига далил сифатида келтирди.
Сенат қошидаги Қуролли кучлар қўмитаси раиси¸ республикачи сенатор МакКейн АҚШ Конгрессининг ташқи сиëсат бўйича етакчи аъзоларидан саналади.