Бугун, 31 май – бутун жаҳонда тамакисиз кун сифатида нишонланади. Мазкур кун арафасида Женевада Reuters агентлигига интервью берган Жаҳон саломатликни сақлаш ташкилотининг тамакига қарши кураш дастури раҳбари Винаяк Мохан Парсад:
-Ҳар йили жаҳонда тамаки чекишдан 7 миллион одам вафот этади. Айни пайтда иқтисодда ялпи ички маҳсулотнинг 1,8 фоизи, яъни 1 триллион 400 миллиард доллар тамаки истеъмол қилиш эвазига топиладиган даромаддир, -деб айтди.
Жаҳон саломатлик ташкилоти тамаки етиштириш ҳам экология учун зарарли эканини 30 май куни эълон қилган ҳисоботида таъкидлаган.
Ҳужжатда айтилишича, тамаки етиштиришда инсектицид, гербицид каби зарарли кимёвий моддалар қўлланилади. Ҳар йили тамаки япроқларини қуритиш учун эса 11 миллион 400 минг тонна ёғоч сарфланади.
Ташкилот ҳисоботида бир йилда жаҳонда 6 миллиард дона тамаки чекилиши ҳам айтилган..