Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 июнь куни Андижон вилоятига борди.
Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, Президент Андижонга ташрифи давомида “Ҳаракатлар стратегияси ижроси, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ва амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади”.
Шавкат Мирзиёев 2016 йил 1 ноябрь куни Андижон вилояти сайловчилари билан учрашувда вилоят иқтисодиётини янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли режа ва мақсадларни баён қилган эди.