Мустақилликнинг дастлабки йилларида Президент девонида ишлаган таниқли публицист Шароф Убайдуллаев билан бугунги суҳбатнинг асосий қаҳрамони 19 йил қамоқда ўтириб, жорий йил февралида озодликка чиққан таниқли тадбиркор Рустам Усмонов бўлди. Мамлакат энг янги тарихининг жонли китоби бўлган Шароф Убайдуллаев, ҳар доимгидай, бугунги кенг кўламли суҳбатида Рустам Усмоновни Андижондан қандай "топиб келиб", Ислом Каримов билан таништирганини айтиб берди.
- Ислом Каримов Рустам Усмоновни қабул қилди ва учрашувдан сўнг президентнинг топшириғи билан тўғри телевидениега кетганмиз ва қарийб 1 соатлик кўрсатув қилганмиз, деди Шароф Убайдуллаев.
Орадан кўп ўтмай, мажлис бўлади...
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди