АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон президент Дональд Трамп ўзидан Россия билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш жараëнини бошлашни сўраганини маълум қилди.
- Президент Россиянинг глобал майдондаги муҳим ўйинчи экани¸ бугун Россия билан муносабатларимизнинг жуда паст нуқтадалиги ва уларнинг ëмонлашиб бораëтганини очиқ айтди. Президент мендан Россия билан муносабатларни қайта бошлаш ва муносабатларни барқарорлаштиришни биринчи бўлиб бошлашимиз эҳтимолини кўриб чиқишни сўради¸ деди АҚШ дипломатлари раҳбари Янги Зеландияда бугун қилган чиқишида.
Бу баëнот АҚШ Федерал тергов бюроси ва Конгресс АҚШ президентлик сайловлари даврида Дональд Трамп сайлов кампанияси ва Россия ўртасида махфий келишув бўлган-бўлмаганини аниқлаш бўйича алоҳида тергов-суриштирув олиб бораëтган айни пайтда қилинди. Пайшанба куни Трамп томонидан ишдан бўшатилган ФТБ раҳбари Жеймс Комининг Сенат қошидаги Разведка қўмитасида айни шу масалада кўрсатма бериши кутилмоқда.
Тиллерсонга кўра¸ Трамп Вашингтондаги бу сиëсий жараëнлар Россия билан муносабатларни барқарорлаштириш уринишларини тўхтатиб қўймаслигини таъкидлаган.