ШҲТнинг Остона саммити доирасида Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашди.
Учрашувда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш, мамлакатда барқарорликни таъминлаш, иқтисодиётини ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлади.
Саммит доирасида 8 июнь куни Мирзиёев Покистон бош вазири Навоз Шариф билан ҳам учрашди.
Бугун ШҲТ саммитининг асосий йиғини бўлиб ўтади. Унда Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга қабул қилиниши кутилмоқда.