Мирзиёев Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Президент Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, суҳбат давомида Мирзиёев Остонада 8-9 июнь кунлари ўтган ШҲТ саммити пайтида кўрсатилган меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун Назарбоевга самимий миннатдорлик билдирди.

“Ўзбекистон раҳбари Қозоғистон томонини «Остона ЭКСПО - 2017» Халқаро кўргазмасининг юқори даражада ташкиллаштирилгани муносабати билан табриклади ва тадбирни ўтказишда муваффақият тилади. Ушбу кўргазма минтақа давлатлари ривожига юқори технологиялар ва сармоялар жалб этишига туртки бериши айтилди”, дейилади расмий хабарда.

Президентлар суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорлик, халқаро ва минтақавий сиёсатга алоқадор долзарб масалаларни муҳолкама қилишди.