Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтказилган Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Туробжон Жўраев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи қилиб тайинланди.
12 июнь кунги видеoселектoр йиғилиши чоғида президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаевни ишдан бўшатган эди.
Маҳаллий нашрларга кўра¸ Мирзиёев йиғилиш вақтида Самарқанд вилоятида қатор соҳаларда, жумладан, молия ва солиқ тизимидаги камчиликларни санаб ўтган.
Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Самарқанд вилоятида бўлиб, вилоятдаги қурилиш ишлари билан танишган, далаларда фермерлар билан учрашган эди.
Ҳиммат Оқбўтаев ўтган йилнинг декабрь ойи охирида Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланганди.
У вилоятининг аввалги ҳокими Зойир Мирзаев бош вазир ўринбосари ҳамда республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинлангач, унинг ўрнида иш бошлаганди.
Самарқандга ҳоким этиб тайинланган Туробжон Жўраев Сурхондарë ва Қашқадарë вилоятларига ҳокимлик қилган¸ шунингдек¸ 2004-2008 йилларда Халқ таълими вазири бўлиб ишлаган.
2013 йилдан президент Каримовнинг қаттиқ танқиди ортидан Қашқадарë ҳокимлигидан бўшатилган Жўраев¸ жорий йил апрель ойида Бекобод туман ҳокимлигига тайинланган эди.