Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида икки кунлик музокаралар бошланди

Душанбе шаҳри манзараси.

20 июнь куни Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида навбатдаги музокаралар бошланди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, музокараларда иштирок этадиган ўзбек ҳукумат делегациясига бош вазир ўринбосари Улуғбек Розиқулов етакчилик қилмоқда.

Душанбеда икки кун давом этадиган музокараларда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалар бўйича амалий ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинади.

Расмий хабарда билдирилиишча, томонлар бўлажак ўзбек-тожик тадбиркорлари бизнес форуми натижаларидан келиб чиқиб, муайян шартномалар ва келишувларни имзолаш масаласида ҳам мулоқот қилади.