“Пахтакор” футбол клубига Шота Арвеладзе бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда “Газета.uz” нашри 22 июнь куни хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, “Шота Арвеладзе — ўз вақтида Грузиянинг "Динамо", Туркиянинг "Трабзонспор", Голландиянинг "Аякс" ва А3, Шотландиянинг "Рейнжерс", Испаниянинг "Леванте" жамоаларида тўп сурган таниқли футболчи. 26 та гол билан Грузия термаси тарихида энг яхши тўпурар бўлган”.
44 ёшли Арвеладзе 2010—2012 йилларда Туркиянинг "Кайсериспор", 2012 йилдан 2015 йилгача "Касимпаша" клублари бош мураббийси бўлган. 2016 йил июнида Исроилнинг "Маккаби" клуби мураббийи бўлиб, шу йилнинг 5 январида бу жамоани тарк этди.
“Бундан ташқари, "Пахтакор" 30 ёшли черногориялик ҳимоячи Марко Симич билан ҳам шартнома имзолади. Бош мураббий тайинлангани ва янги ўйинчи билан шартнома имзоланганига бағишланган очиқ маросим 23 июнь куни 18:00 да «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади”, деб ёзди “Газета.uz” .