22 июнь куни Norma.uz ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган хабарга кўра¸ Вазирлар Маҳкамаси 9 июнь куни прокуратура ва суд ходимларига ипотекага уй олиш борасида 2012 йил октябрида берилган имтиëзларга ўзгартиш киритган.
Бу қарорга мувофиқ¸ прокуратура тизими ходимларига уй-жой сотиб олиш учун имтиëзли фоизларда узоқ муддатга бериладиган ипотека кредитларининг тўлов шартлари ўзгартирилган. Бундан буëғига прокуратура ходимлари ипотека кредити олгандан кейинги дастлабки уч йил давомида фақат кредит фоизини қоплайди¸ холос.
Судъяларга бундай имтиëз берилмаган бўлса-да¸ Вазирлар Маҳкамаси қарори билан уларнинг хизмат пайтида турар-жойни ижарага олиши учун бериладиган маблағ ставкалари белгиланган.
Прокуратура ходимларига ҳам тегишли бўлган бундай имтиëзга мувофиқ¸ ўз уйидан узоқда ишловчи судъя ва прокуратура ходимларига Тошкент шаҳрида ижарага тўлаш учун энг кам иш ҳақининг 4 баробари¸ вилоят марказлари ва Нукусда 3 баробари¸ туман марказларида эса¸ 2 баробари миқдорида компенсация тўланади.
2016 йилнинг 1 октябрида тасдиқланган расмий жадвалга кўра¸ Ўзбекистондаги энг кам иш ҳақи миқдори 149 775 сўмни ташкил этади.