Мустақиллигининг 26 йиллиги тантаналари “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” шиори остида ўтказилади. Президент Шавкат Мирзиёев бу борадаги қарорни 27 июнь куни имзолади.
Президентнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллiгини нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисидаги мазкур қарорида “байрамни ўтказиш бўйича комиссияга «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди”.
“Мазкур дастур 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиси ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиққан ҳолда тайёрланиши зарур”, деб хабар берди Gazeta.uz.