Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларида ўқиш муддати бир йилдан уч йилгача қисқартирилади. Бу ҳақда 29 июнь куни соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга таянган олда Sputnik нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистондаги 7та тиббиёт олийгоҳи йилига 2 минг нафар мутахасисни тайёрлаб бермоқда.
Алишер Шодмонов президентнинг тиббий соҳа мутахасисларини тайёрловчи олийгоҳларни ислоҳ қилиш тўғрисидаги фармонидан келиб чиққан ҳолда, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб билим олиш муддатлари қисқартирилишини билдирди.
Вазирга кўра, айрим мутахасисликлар бўйича ўқув муддати 6 йил, айримларга эса 4-5 йил қилиб белгиланади. Шу кунгача тиббиёт олийгоҳларида 7 йил билим берилар эди.
Алишер Шодмонов бундай чора-тадбирлар ортидан шифокорлар етишмаслигининг олдини олиш жараёни 15 фоизга тезлашишини билдирди.
Ўзбекистонда бугунги кунда 72 минг шифокор меҳнат қилмоқда, бу эса ҳар 10 минг ўзбекистонликка 23,5 шифокор тўғри келишини англатади.