Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга мелиорация ва чорвачилик соҳасидаги иккита лойиҳани амалга ошириш учун 249 миллион 900 минг доллар қарз бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Жаҳон банки матбуот хизматининг 4 июль куни хабар беришича, миқдори 150 миллион доллар бўлган биринчи кредит ветеринар хизматни яхшилаш ҳамда чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликларни замонавий технологиялар билан таъминлашга кўмаклашиш учун ажратилди.
144 миллион 900 минг доллар миқдоридаги иккинчи кредит эса Фарғона водийсида сув заҳираларини бошқариш лойиҳасига берилди.
2016 йил июлида Жаҳон банки Ўзбекистон билан 2016-2020 йилларгача ҳамкорлик қилишнинг янги концепциясини тасдиқлаган эди. Мазкур концепция асосида Жаҳон банки Ўзбекистонда 27 лойиҳани амалга ошириш учун 3 миллиард доллар ажратади.
Ўзбекистон 1995 йилда Жаҳон банкига аъзо бўлган. Ўшандан бери банк Ўзбекистонда 33 лойиҳани амалга ошириш учун 2,8 миллиард доллар қарз берган.