GM-Uzbekistan "Matiz" ва "Lacetti" русумидаги автомашиналарни ишлаб чиқаришни тўхташини режалаштирмоқда. Бу ҳақда 6 июль куни журналистларга Асака автомобиль заводи раҳбари вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов маълум қилди.
Унга кўра, яқин 1-2 йил ичида бу автомашиналар ишлаб чиқаришдан олинади. Бунга бу русмудаги автомашиналарнинг эскиргани ва хавфсизлик сиёсатига жавоб бермай қўйгани сабаб бўлмоқда.
Рустам Ражабовга кўра, бу машиналар ўрнига замонавий талабларга жавоб берадиган янги русумдаги автомашанилар ишлаб чиқарилади.
Бироқ Ражабов ҳозирча қандай машиналарни ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши тижорат сири эканини айтди.