Ота-оналарнинг 83 фоизи фарзандининг 10-синфда қолиши тарафдори. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги расмийларига таянган ҳолда Kun.uz нашри 9 июлда хабар берди.
16 июнь куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 78-мактабга борган президент Шавкат Мирзиëев мазкур мактаб базасида 11 йиллик мактаб тизимини қайта тиклаш таклифини ўртага ташлаган эди.
Шундан сўнг халқ таълими вазирлиги 28-29 июнь кунлари пойтахтда ва вилоятларда 9-синф битирувчиларининг ота-оналари ўртасида сўров ўткизган.
"Сўровнома натижаларига кўра, 83 фоиз респондент фарзандининг назорати ва тарбияси нуқтаи назаридан 10-синфда таълимни давом эттиришини ёқлашди", деб ёзди Kun.uz.