“Пахтакор” клуби президенти Бобур Шодиевнинг Podrobno.uz агентлигига айтишича¸ келаси икки йил ичида ҳозирги стадион ўрнида усти ëпиқ¸ 30 минг кишилик янгиси қурилади.
“Пахтакор” янги стадионининг замонавий технологиялар билан жиҳозланган Тошкентдаги 2-стадион бўлиши кутилмоқда.
Шодиевга кўра¸ қурилишнинг молиявий ҳисоб-китоби тайëр ва яқин кунларда янги стадион лойиҳаси ҳукуматга тақдим этилади.
Айни пайтда¸ клуб президенти лойиҳанинг қиммати ва унга пулнинг қаердан олинишига ойдинлик киритимади.
“Пахтакор” матбуот хизматига кўра¸ клуб 2018 йил охирига қадар “Жар” стадионини ижарага олган.
“Бунëдкор” стадиони қурилган 2012 йилга қадар Ўзбекистондаги энг катта ўйингоҳ бўлиб келган “Пахтакор” стадиони 1956 йилда қуриб топширилган ва унга 35 минг томошабин сиғади.