Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида “Боғдорчиликни ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги молиявий битим имзоланди.
Шартномага 17 июлда Брюсселда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда Европа Иттифоқи Комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича Бош директорати раҳбари Стефано Мансервиси қўл қўйди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, шартнома имзоланган кунидан бошлаб кучга киради.
Шартномага биноан Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини модернизациялаш учун 21,5 миллион евро грант беради.
17 июль куни Абдулази Комилов “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Брюсселга борган эди.
14 июлда эса Стефано Мансервиси раҳбарлигидаги Европа Иттифоқи делегацияси Тошкентда бўлган.