Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуасида 6-8 сентябрь кунлари II -Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилади.
“Ярмарка маҳаллий компаниялар учун ўз маҳсулотларини тақдим этиш, экспорт географиясини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бозорларини ва янги хорижий ҳамкорларни топиш имконини беради. Чет эллик иштирокчиларга эса, ўз давлатлари бозорлари учун мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш борасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатишга замин яратади”,- деб хабар берди Кун уз нашри 18 июль куни.
Ўтган йилнинг 8-10 ноябрь кунлари Тошкентда ўтган мева-сабзавот халқаро ярмаркасида ўзбек ширкатлари 1 миллиард долларлик шартномаларни тузишга муваффақ бўлган эди.
2016 йилги ярмаркада, ташкилотчиларга кўра, дунёнинг 20та давлатидан 300та савдо, ишлаб чиқариш ва логистика ширкатлари вакиллари иштирок этган. Улар Ўзбекистон ширкатлари билан 355та шартномани имзолаган.