Human Rights Watch делегацияси Тошкентга август ойида келади

RW делегациясига ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов раҳбарлик қилади.

Human Rights Watch (HRW) ҳуқуқни ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти делегацияси август ойида Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Брюсселда ўтган “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгаши якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

Podrobno.uz нашрининг билдиришича, HRW делегациясига ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов раҳбарлик қилади. Комилов ташқи ишлар вазирлиги бу масалада ташкилотнинг ижрочи директори Кеннет Рот билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини айтди.

Podrobno.uz нашрининг ёзишича, Абдулазиз Комилов: “Шунга ўхшаш бошқа ташкилотлар ҳам бизга келадилар, улар билан ҳамкорлик қиламиз, бизда кун тартибидан чиқаришга ёки яширишга ҳаракат қиладиган нарса йўқ”, деб айтган.

Айни пайтда Комилов “уларнинг келиши Ўзбекистон барча талаблар ва шартларни қабул қилишини англатмайди”, деб билдирган.

ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида 17 июль куни бўлиб ўтган сиëсий сўзлашувларда ўзаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга оид келишувга ҳам эришилди.