Андижон вилоятида гўштни 29 минг сўмдан қиммат сотмаслик тўғрисида кўрсатма берилди.
"Андижоннома" газетасининг билдиришича, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов18 июнь куни вилоятнинг турли даражадаги раҳбарлари билан ўтказган учрашувда мана шундай қарор қабул қилганини билдирган.
Йиғилиш аҳоли 1 кило гўшт нархи 34 минг сўмга чиқиб кетганидан шикоят қилаётгани ортидан ўтказилгани хабарда таъкидланган.
“Муҳокамалар якунида вилоятда фаолият кўрсатаётган 622 та қассобхонанинг барчасида бир килограмм гўшт 29 минг сўмдан сотиладиган бўлди”, деб ёзди “Андижоннома”.
“Ҳуррият” газетаси 12 июлда Ўзбекистон бозорларида гўшт нархи кескин кўтарилгани кузатилгани ҳақида хабар берган эди.
Газетанинг билдиришича,гўштнинг нархи 3 минг сўмга кўтарилган ва 1 килограмм суякли мол гўшти 29-34 минг, лаҳм гўшт эса 35-40 минг сўмгача сотилмоқда.