Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг олтинчи қизи Зарина Раҳмон мамлакатдаги энг йирик банклардан бири “Ориëнбанк” бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланган. Бу банкка Зарина Раҳмоннинг тоғаси Ҳасан Асадуллозода раислик қилади.
18 июль куни Озодликнинг тожик хизматига етиб келган банк ҳужжатида¸ Зарина Раҳмоннинг бу лавозимга йил бошида тайинлангани¸ бироқ жамоатчиликка эълон қилинмагани кўрилади.
23 яшар Зарина Раҳмон Британия коллежини битирганидан кейин Тожикистон давлат телевидениесида инглиз тилидаги хабарларни ўқувчи диктор сифатида танилган.
2013 йилда Зарина Тожикистон ҳукуматидаги Алоқа хизмати раҳбарининг ўғлига турмушга чиққан.
Тожик президентининг 9 фарзанди¸ яқин қариндош ва қудалари мамлакатдаги муҳим тизимлар раҳбарлигини эгаллаган. Хусусан¸ 39 яшар Озода Раҳмон 2016 йилдан бери президент маъмуриятини бошқаради¸ фавқулодда ва мухтор элчи мақомига эга. Унинг эри Тожикистон Миллий банки раисининг 1-ўринбосари.
29 яшар Рустам Раҳмон жорий йили Душанбе шаҳар ҳокими этиб тайинланди¸ айни пайтда¸ шаҳар кенгаши раиси.
Президентнинг яна бир қизи Рухшона 2016 йил ноябрида бери Ташқи ишлар вазирлиги халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланган.
Имомали Раҳмоннинг 7 куëви мамлакат иқтисоди ва молия тизимида бошқарувчи лавозимига тайинланган.