БМТ: Марказий Осиëда ОИТВ билан боғлиқ ўлим кўпаймоқда

UNAIDS агентлиги эълон қилган янги ҳисоботга кўра¸ дунëнинг аксар минтақасида одам иммун тақчиллиги вируси - ОИТВ билан боғлиқ ўлим ҳолатлари камайиб бораëтган бир пайтда¸ Марказий Осиëда бу кўрсаткич ошиб бормоқда.

2016 йил давомида¸ ҳисоботга кўра¸ ОИТВ билан боғлиқ мураккабликлар оқибатида ўлганлар сони глобал миқëсда 2005 йилга нисбатан қарийб икки бараварга камайган. ОИТВдан ўлганлар рекорд даражага етган 2005 йили 1¸9 миллион одам бу вирус қурбони бўлган бўлса¸ ўтган йили бу рақам 1 миллионга тушган.

БМТ агентлигига кўра¸ жаҳон бўйлаб ОИТВ қурбонлари сонининг камайиб бораëтгани вирус юқтирганларга тиббий ëрдам кўрсатиш кўламининг ошгани билан изоҳланади.

Айни пайтда¸ мутахассисларга кўра¸ ОИТВ билан боғлиқ ўлим ҳоллари Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада 48 фоизга¸ шарқий Европа ва Марказий Осиëда 38 фоизга ошган.

Ҳисоботда бу рақамларнинг қайси даврга оидлиги айтилмаган.