Жиззахдаги Шароф Рашидов туманида Ўзбекистоннинг Совет Иттифоқи пайтидаги собиқ раҳбари Шароф Рашидовга ёдгорлик ўрнатилди.
Туман марказий майдонига ўрнатилган бюстнинг очилиш маросимида собиқ раҳбарнинг қизи Сайёра Рашидова, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари иштирок этди.
Президент шавкат Мирзиёев 27 март куни Шароф Рашидовнинг юз йиллигини тантанали нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.
Қарорга асосан, Рашидов туғилиб ўсган Жиззахда давлат арбобининг мемориал уй музейи очилади, Рашидов қаламига мансуб китоблар қайта нашр этилади, шунингдек ҳужжатли фильм суратга олинади.
Ўтган йили Олий Мажлис Сенати Жиззах вилояти Жиззах туманини Шароф Рашидов туманига айлантирилиши тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган.
1917 йилда туғилган Шароф Рашидов 1959-1983 йиллар давомида Ўзбекистон коммунистик партияси Марказий қўмитасининг 1-котиби лавозимида 24 йил ишлаб, республикани бошқарган эди.