ХВЖ миссияси Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодий ислоҳотлар режасини қувватлади

Бош қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссиясининг 17-24 июль кунлари Ўзбекистонга қилган сафари давомида¸ жамғарма расмий баëнотига кўра¸Тошкент расмийларининг иқтисодий ислоҳотлар режаси муҳокама қилинган.

«Миссия расмий идораларнинг президент Шавкат Мирзиëев томонидан маъқулланган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси»га асосланган иқтисодни ислоҳ қилиш комплекс чора-тадбирларини қониқиш билан қабул қилди. Бу режаларнинг ўз вақтида¸ самарали ижроси иқтисоднинг сифатли иш ўринлари яратиш қурбини сезиларли равишда оширади ва унинг мунтазам ўсишини таъминлайди»¸ дейилади ХВЖ эълон қилган расмий баëнотда.

Жамғарма миссияси¸ Ўзбекистон ҳукуматининг валюта тизимини ислоҳ қилишга оид бирламчи ишлар режасини ҳам қониқиш билан қабул қилган ва бу жараëнни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча техник ëрдам ва тавсиялар беришга тайëрлигини билдирган.

Ўзбекистон ҳукумати ва ХВЖ мутахассислари жамғарма Низомининг IV банди бўйича навбатдаги маслаҳатлашувнинг жорий йил кузида ўтказилиши бўйича ҳам келишувга эришган.