Ўзбекистон олийгоҳларига жорий йилда 729 минг 947 абитуриент ҳужжат топширди.
Олий таълим вазирлиги маълумотига қараганда, республика бўйича 59та олий таълим муассасаси ва уларнинг 12та филиалларидаги ҳар бир ўринга 10.9 абитуриент тўғри келмоқда.
2016 йилда 663 минг 304 абитуриент олийгоҳларга ҳужжат топширган эди. Ўшанда олийгоҳлар сони бир нечтага оз бўлгани учун ҳар бир ўринга 11,5 талабгор тўғри келган.
Ўзбекистон бўйича энг кўп абитуриент ((36 минг 546 нафар) Термиз давлат университетига ҳужжат топширган.
Энг катта конкурс бўлиши кутилаётган университетлар учлиги эса Қарши давлат университети, Андижон давлат университети ва Андижон тиббиёт институтидан иборат. Бу олийгоҳларда 1 ўрин учун 21,1 -20,5 абитуриент даъвогарлик қилмоқда.
Таълим муассасаларига 2017—2018-ўқув йилига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жорий йилнинг 15 июлида якунланди.