Ўзбекистонда бизнес учун жорий этилган солиқлар миқдорини камайтириш режалаштирилмоқда. Бу борада иқтисодиёт вазири ўринбосари Шуҳрат Исмоиловга таянган ҳолда Podrobno.uz 26 июль куни хабар берди.
Вазир ўринбосарига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 46 та солиқ тури мавжуд.
“Ривожланган мамлакатларда эса йилига 4-5 турдаги солиқ тўланади. Бу биз учун солиқлар сонини камайтириш бўйича тайёрлайдиган ҳужжатларимизнинг йўналишидир. Оддий тадбиркор учун солиқларни тўлаш механизмини енгиллаштиришимиз зарур”, - деб иқтибос келтиради Исмоилов сўзларидан Podrobno.uz.
Аввалроқ президент 2018 йилнинг 1 январидан тадбиркорларга солиқ масаласида бир қатор енгилликларни берувчи қарорни имзолаган эди.
Мазкур қарорда солиқларни ўз вақтида мунтазам тўлаб борган тадбиркорлар вақтинчалик молиявий муаммоларга дуч келиб қолса, уларга солиқ таътили берилиши назарда тутилган.
Бундан ташқари солиқ ходимлари сони ҳам 50 фоизга қисқартирилиши мумкин экани айтилмоқда.