Тошкентдан Нью-Йоркка илк бор қўнишсиз парвоз амалга оширилди

Ўзбекистон ҳаво йўллари самолëтлари.

Тошкентдан Нью-Йоркка 27 июль куни илк бор амалга оширилган қўнишсиз парвоз 11 соат 48 дақиқа давом этди.

Парвоз “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкатига тегишли Boeing 787 Dreamliner самолётида амалга оширилди.

“Бу қўнишларсиз амалга оширилувчи илк рейс мамлакат фуқаролик авиацияси ҳаётидаги тарихий воқеа ҳамда миллий авиаташувчининг ривожидаги янги давр ҳисобланади”, дейилади парвоз арафасида тарқатилган расмий билдирувда.

28 июль куни пойтахт аэропортида Нью- Йоркдан Тошкентга қайтадиган рейсни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.