Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тошкент давлат юридик университетига кириш имтиҳонлари кузатди.
“Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуаси биноларида ўтказилаётган имтиҳонларни кузатига борган бош вазиргаТошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳамроҳлик қилди, деб хабар қилди кун.uz.
Бош вазир тест синовлари ўтказилаётган хоналар ва жараён билан яқиндан танишган. Тегишли раҳбарларга кўрсатмалар берган.
Бундан ташқари, Абдулла Арипов Ўзбекистон Миллий университетига ҳам боргану ерда ўтказилаётган имтиҳонлар жараёни билан танишган.
Айтилишича,бу йил давлат тест имтиҳонларида шаффофликни таъминлаш ва адолат мезонларига сўзсиз амал қилишга эришиш мақсадида «Ўзэкспомарказ»нинг 4та павильонида Тошкент давлат юридик университетига ҳужжат топширган абитуриентлардан тажриба-синов тариқасида янги шаклдаги имтиҳон ўтказилмоқда.