Эрон раҳбари қасамёд маросимида Европани мақтаб, АҚШни танқид қилди

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний қасамёд қилиш маросимида Европа рахбарларини Теҳрон билан алоқаларни кенгайтираётгани учун мақтади.

У 5 август кунги чиқишида 2015 йили Эроннинг ядро дастурига оид эришилган битимни барбод қилаётганликда Қўшма Штатларни айблади ва президент Трампни Эронга қарши сиёсати учун танқид қилди.

68 яшар Руҳоний 19 майда бўлиб ўтган президент сайловида ғолиб чиққан мўътадил дин пешвосидир ва 100 дан ошиқ турли мамлакат вакиллари иштирок этган маросимда иккинчи муддат президентлик учун қасамёд қилди.

У телевидение орқали халққа қилган мурожаатида Эроннинг “дунё ҳамжамияти билан тинч-тотув яшаш ва ҳамкорлик қилиш йўли”дан оғишмаслигига ваъда берди.

Қўшма Штатлар анча вақтдан бери Теҳронни глобал террорчиликка ҳомийлик қилаётганлик, минтақа тинчлигига путур етказаётганликда айблаб қелмоқда.