Жорий йилнинг ўтган даври давомида Россияга Ўзбекистондан борган меҳнат муҳожирлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кўп бўлиб, жами 600 минг нафарни ташкил қилади.
Бу ҳақда хабар қилган Sputnik нашрига кўра, айни пайтда Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари жами сони 1, 7 миллионни ташкил қилади.
Бугунги кунда хориждаги ўзбек муҳожирлари сони 3 миллионни ташкил қилади, бу меҳнатга лаёқатли аҳолининг учдан бир қисмини ташкил қилади.