Октябрда Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида 15-17 август кунлари бўлиб ўтадиган ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида қатнашади.

Бу ҳақда хабар қилган Қирғизистон Республикаси ҳукумати матбуот хизматига кўра, Қирғизистон бош вазири Сўўронбай Жеенбеков ўзбек ҳамкасби билан ўтказган телефон орқали мулоқоти чоғида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ва ўзбек-қирғиз давлат чегарасини делимитация ҳамда демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссияларнинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилган.

Айтилишича, Қирғизистонда жорий йилнинг октябрида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказилади.