АҚШ мудофаа вазири Жим Мэттис Шимолий Корея “режимга барҳам бериш учун сабаб бўладиган” ҳар қандай ҳаракатдан тийилиши ва ядровий қурол яратиш ниятидан воз кечиши шарт, деб баёнот берди.
Мэттиснинг билдиришича, акс ҳолда Шимолий Корея раҳбариятининг бу ҳаракатлари “ўз халқининг йўқ бўлиб кетишига” туртки бўлиши мумкин.
Шимолий Корея асосий мақсад АҚШга зарба бера оладиган ядровий ракетани ишлаб чиқариш эканини билдириб келмоқда.
Бунга жавобан президент Дональд Трамп "Шимолий Корея АҚШга таҳдид қилишдан тийилиши лозим, акс ҳолда Қўщма Штатлар Кореяга жаҳонда мисли кўрилмаган даражадаги ғазаб ва ўт очиш билан жавоб қайтаради”, деб огоҳлантирди.
Мазкур баёнот ортидан Шимолий Корея 9 август куни АҚШнинг Тинч океандаги Гуам оролига ракета зарбасини бериш билан таҳдид қилган.
АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Гуам оролига 9 август куни қилган ташрифи чоғида президент Дональд Трампнинг баёнотини шарҳлар экан:
-Президент Дональд Трампнинг баёноти Шимолий Корея лидери Ким Чен Ин тушунадиган тилда йўлланган кучли муждадир. Ким Чен Ин дипломатик тилни тушунмайдиган шахсга ўхшайди, - деб айтди.