Трамп Шимолий Кореяни яна бир бор огоҳлантирди

Дональд Трамп.

Президент Дональд Трамп 10 август куни журналистлар билан учрашуви чоғида Шимолий Кореяга нисбатан дипломатик мулоқот йўлини танлаш ғоясида собит қолишини билдирди.

Айни пайтда, Трамп Шимолий Корея таҳдид қиладиган бўлса, етарли даражадаги чоралар кўрилишини ҳам яширмади.

-Агар Шимолий Корея амалда ҳеч нарса қилмай,лекин биз севганларга ёки биз тамсил қилаётганларга ёки иттифоқчиларимизга ҳаёлан бўлса-да ҳужум қилишни ўйлаётган бўлса, унда жуда асабийлашиши керак.Таъкидлаб айтаманки, жуда асабийлашиши керак. Чунки уларга нисбатан кутилмаган чоралар кўрилиши мумкин, - деди Трамп.

Шимолий Корея асосий мақсад АҚШга зарба бера оладиган ядровий ракетани ишлаб чиқариш эканини билдириб келмоқда.

Бунга жавобан президент Дональд Трамп "Шимолий Корея АҚШга таҳдид қилишдан тийилиши лозим, акс ҳолда Қўщма Штатлар Кореяга жаҳонда мисли кўрилмаган даражадаги ғазаб ва ўт очиш билан жавоб қайтаради”, деб огоҳлантирди.

Мазкур баёнот ортидан Шимолий Корея 9 август куни АҚШнинг Тинч океандаги Гуам оролига ракета зарбасини бериш билан таҳдид қилган.