Жаҳон чемпиони Гарри Каспаров 12 йиллик танаффусдан сўнг катта шахматга яна қайтмоқда.
1985 йилдан 2000 йилгача жаҳон шахмат қироли бўлган Каспаров АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳрида ўтадиган Rapid and Blitz кубогидап иштирок этади.
Мазкур кубок 14 августда бошланиб 19 августда якунланади. Унда жаҳон шахматининг энг ёрқин намоёндалари бир-бирлари билан мусобақалашуви кутилмоқда.
Шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони бўлган Гарри Каспаров 2005 йилда ўз карьерасини якунлаганини билдириб, мусобақаларда иштирок этмай келаётган эди.
54 ёшли Каспаров шахматни тарк этганидан сўнг сиёсат билан шуғуллана бошлаган ва Россия президенти Путинга мухолифатда бўлган “Другая Россия” ҳаракатига асос солган.
2013 йилда Каспаров Кремль томонидан қувғин қилинаётганини билдириб, Россияни тарк этган ва Хорватия ватандошлигини қабул қилган эди.