Россиянинг Владивосток шаҳрида Ўзбекистоннинг бош консулхонаси ташкил этилади. ТАССнинг 14 август куни хабар беришича, бу борадаги фармойишни бош вазир Дмитрий Медведев имзолади.
Консулхона Саха республикаси (Ёқутистон), Камчатка, Приморье, Хабаровск ўлкаси, Амур, Магадан, Сахалин вилоятлари ва Чукотка мухтор округи доирасида хизмат кўрсатади.
Июль ойида президент Мирзиёев Санкт - Петербург шаҳрида икки ой ичида Ўзбекистон Бош консулхонаси ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.
28 июнда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ташкил этилишига Россия ҳукумати розилик билдиргани хабар қилинганди.
Шунингдек, Қозон, Ростов шаҳарларида ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ҳам Ўзбекистон консулхоналари очилиши режалаштирилмоқда.
Шу вақтгача Россияда Москва ва Новосибирск шаҳарларида консуллик бўлимлари мавжуд эди.