Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий соҳада бир қатор раҳбарларни алмаштирди.
Шу кунгача иқтисодиёт вазирининг макроэкономика сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Исмоилов бошқа ишга ўтгани муносабти билан ишдан олинди. Унинг қайси ишга ўтгани ҳозирча маълум қилинмади.
Шуҳрат Исмоилов ўрнига шу кунгача молия вазимри ўринбосари бўлиб ишлаб келган Мубин Мирзаев тайинланди.
Республика Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига эса Жамшид Хўжаев тайинланди.У бунга қадар Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банкининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Хўжаев бир вақтнинг ўзида давлат бюджетига киримларини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи вазифасини ҳам бажаради.