Мустақил Ўзбекистоннинг 1-президенти Ислом Каримов вафотига бир йил тўлиши арафасида унинг бошқароргоҳи бўлган Оқсарой олдидаги баҳайбат темир панжаралар олиб ташланмоқда.
Озодликка бу ҳақда хабар берган тошкентлик санъатшуносларнинг айтишича¸ панжараларнинг олиб ташланиши Оқсарой ҳовлисига Ислом Каримовнинг бутун бўй-басти билан тасвирланган ҳайкалини ўрнатиш ишлари билан бир пайтда бормоқда.
Ҳайкалнинг Каримов вафоти расман эълон қилинган 2 сентябрь куни очилиши кутилмоқда.
Маҳаллий нашрларда¸ панжараларни демонтаж қилиш жараëни акс этган суратлар пайдо бўлди.
Каримов президентлиги даврида Оқсарой бир неча хавфсизлик халқаси билан ўралган¸ унинг олдидаги тўрт қаторлик катта йўл халқ учун ëпиб қўйилган эди.
Бу йўл ўтган йилнинг 29 ноябрь куни автоқатнов учун қайта очилган эди.